Қадимги Бақтриянинг ҳудудий жойлашуви ҳамда географик чегаралари масалаларига қизиқиш XIX асрдаёқ бошланган эди. Ўша вақтда австриялик шарқшунос В.Томашек мил.авв. IV асрга оид бақтриялик зодагон – Сизимитр қўрғонининг Бойсун тоғидаги Темир дарвоза (Дари Оҳанин) атрофида жойлашганлиги хусусида тахмин юритиб: «...Сизимитр қўрғонининг Бақтра вилояти таркибига кириши бизни таажжублантирмаслиги керак; худди кейинчалик Тухара вилояти Темир дарвозадан бошланганидек, қадимги замонларда Бақтра сатраплиги Оксдан шимолга ёйилган бўлиши ва дарё вилояти Тармидани довоннинг қўшни дарвозалари билан бирга ўз ичига қамраб олган бўлиши керак» [1, Б. 27], деган хулосага келган эди. Бу ғояни археология маълумотлари асосида XX асрнинг 50-йилларида М.М. Дьяконов ривожлантирди ва анча кенгайтирди, шунингдек, у биринчи бўлиб «Шимолий Бақтрия» тушунчасини илмий муомалага киритди[2, Б. 128; 3,Б. 22].
Айни пайтда тарих фанлари доктори, професссор, таниқли олим Ўктам Мавлонов билан қачон ва қандай вазиятда танишганимни, рости, эслай олмайман. Аслида ўтган асрнинг саксонинчи йиллари биринчи ярмида ўша пайтдаги ТошДУнинг тарих факультетида олдинма кетин ўқиганмиз. Бошқа курсларда ўқийдиган талабалар орасида фақат ётоқхонада яшайдиганларини яқиндан билардим, қолганларини эса шунчаки танирдим. Афтидан, Ўктам Мавлонов ҳам ётоқхонада яшамаган, адашаётган бўлсам маъзур тутасизлар. Аммо, хонаси келганда айтиш керакки, ётоқхонада яшамаган ва пахта теримида иштирок этмаган талаба талабаликнинг чинакам руҳини ҳис эта олмайди, бу туйғуни фақат бошдан кечирганларгина билади, холос.